Узбек O'zbek
Клопп «Ливерпуль» Коутиньони қайта сотиб олмагани сабабини тушунтирди
Сешанба, 20 Август
9580

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, яримҳимоячи Филиппе Коутиньони «Барселона»дан қайтиб сотиб олишга клубнинг қурби етмаган.

«Бу ғалати эшитилиши мумкин, лекин бунга қурбимиз етмади. Унинг трансферидан тушган пулни аллақачон ишлатиб бўлганмиз.

У – супер футболчи ва жуда зўр йигит. Биз уни сотишга ҳавасманд эмасдик, лекин «Барселона» пул билан бизни шунга ундади.

У ўйиннинг боришини ижобий томонга ўзгартира оладиган футболчилардан. «Боруссия Дортмунд» учун яхши янгилик эмас, аммо бу – «Бавария» ва умуман Бундеслига учун зўр трансфер бўлди», – деди Клопп Bild нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» Филиппени 2018 йил январида 102 млн фунтга сотиб олган ва бу миқдор бонуслар билан бирга 142 миллионга етиши мумкинлиги белгиланган эди.

Image

Коутиньо кеча бир йиллик ижара шартномаси асосида «Бавария»га ўтди. Мюнхен клуби унинг учун 8,5 млн евро тўлаб, тахминан 12 млн евролик бир йиллик маошини ҳам кўтарадиган бўлди.  Келишувда, шунингдек, «Бавария» 120 млн еврога трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкинлиги кўзда тутилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз