Узбек O'zbek
«Челси» ҳимоячиси «Рома»га ўтмоқда
Сешанба, 20 Август
1652

«Челси»нинг италиялик ҳимоячиси Давиде Заппакоста ўз юртига қайтмоқда, деб хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.

У «Рома» клубига ўтишга яқин. Клублар 27 ёшли футболчининг бир йиллик ижараси масаласида келишиб бўлишган.

Заппакоста чоршанба куни Римда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Давиде «Челси» сафида 2017 йилдан бери ўйаб келади. У «кўклар» либосида жами 52та ўйинда қатнашиб, 2та гол ва 4та голи узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Унинг «Челси» билан шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз