Узбек O'zbek
«Арсенал» ЕЧЛга чиқса, Обамеянг маош борасида Ўзилга етиб олади
Сешанба, 20 Август
3720

«Арсенал» АПЛ стартидаги иккита турда биттадан гол урган ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда.

30 ёшли габонлик футболчининг ҳозирги маоши ҳафтасига 200 минг фунтни ташкил этади.

The Telegraph хабарига кўра, клуб спорт директори Рауль Санльеи ҳужумчига жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири бўлишни таклиф этмоқчи. Бу вариантда Обамеянгнинг иш ҳақи бонуслар билан бирга ҳафтасига 350 минг фунтга етиши мумкин.

«Тўпчилар» сафида энг кўп ҳақ тўланадиган футболчи Месут Ўзилнинг маоши айнан шунчани ташкил қилади.

Таъкидланишича, бу – «Арсенал» ЕЧЛга йўлланма олган тақдирда рўй бериши мумкин.

Клуб ҳам, футболчи ҳам ўртадаги ҳамкорликни узайтириш истагида экани айтилмоқда.

Амалдаги битим 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз