Узбек O'zbek
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданияда ўртоқлик учрашувлари ўтказади
Душанба, 19 Август
756

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13-18 сентябрь кунлари Иорданияда йиғин ўтказади.

ЎФА расмий сайтига кўра, 15 ва 17 сентябрь кунларига Иордания U-19 термаси билан ўртоқлик ўйинлари белгиланган.

Маълумот учун, бу жамоалар ноябрда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати – 2020 саралашига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон жой олган «F» гуруҳида ўйинлар 6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Гуруҳда мезбонлар ва Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Афғонистон ҳам бор.

Отабек Ғуломхўжаев жамоаси ўтган ҳафта CAFA U-19 чемпионатини битта ғалаба билан якунлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар термаси ўтган гал Осиё чемпионати саралашидан ўта олмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз