Узбек O'zbek
«Ювентус» Дембелега қизиқмоқда
Душанба, 19 Август
2130

«Ювентус» «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембелени ўз таркибига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради L'Equipe.

Сўнгги бир неча ойдан бери итальян клуби франциялик ҳужумчининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Франция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Лион» – «Анже»  (6:0) учрашувини «Ювентус»  скаутлари диққат билан кузатиб боришди. Бу ўйинда Мусса дубл қайд этди.

Ўтган 2 турда Дембеле 3та гол урди ва айни пайтда чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқариб бормоқда.

Мусса фаолияти давомида «Фулҳэм», «Селтик»  жамоаларида ҳам ўйнаган. Франциянинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларига 15 ёшидан чақирилган.

2016/17 йилги мавсумда Шотландия кубогини қўлга киритган. 23 ёшли француз карьераси давомида жами 203та ўйин ўтказиб, 90та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз