Узбек O'zbek
Сульшер: «Қачон қараса Погба ҳақида сўрайсизлар... У қолади»
Душанба, 19 Август
2399

«МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шогирди Поль Погба жамоадан кетмаслигига ишончи комил эканини яна бир бор таъкидлади.

«Доимий тарзда мендан Поль ҳақида сўрайсизлар, шундай эмасми? Лекин мени бу масалада мутлақо хавотирим йўқ. У биз билан қолади, деган фикрдаман.

ОАВ контекст ичидан сўзларни ажратиб олади, лекин мен у айтган сўзларда ғайриоддий ҳеч нарсани кўрмаяпман: «менга футбол ўйнаш ёқади, клубдаги жамоадошларим билан вақтимни чоғ ўтказяпман, қилаётган ишим ўзимга ёқади...»

Агар ҳали ҳаммаси сўроқ остида, деган гапни назарда тутаётган бўлсангиз, айтмоқчи бўлганим, Погба бор жойда, доим саволлар бор. Нечта матбуот анжумани бўлган бўлса, Погба ҳақида шунча савол берилди. Лекин у амалда доим «МЮ»да ўйнаш ўзига ёқаётганини таъкидлаб келяпти», – деган Сульшернинг сўзларини келтирди Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, кеча The Times «Реал» Погба трансферига яна бир бор уриниб кўриши ҳақида хабар тарқатган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз