Узбек O'zbek
Сократис: «Энфилд»даги 1:5? Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади»
Душанба, 19 Август
4441

«Арсенал» ҳимоячиси Сократис Папастатопулос Англия Премьер-лигасининг 3-турида «Ливерпуль» билан бўлажак ўйин ҳақида фикр юритди.

«Ҳимоячилар учун «Бернли»дек жамоаларга қарши ўйнаш қийинроқ, чунки жуда кўп курашиш керак. «Ливерпуль» билан ҳаммаси бошқача бўлади. Эҳтимол, осон бўлиши мумкин. Агар улар учун омадли кун бўлса, аксинча, бизга қийин бўлади.

1:5 ҳисобида ютқазган ўйинимиз, яъни «Энфилд»да ўтган сўнгги баҳсга келсак, бу бешта голли ўйин эмас эди. Пенальтилар бўлганди, қатор хатоларга йўл қўйгандик. Ўйлашимча, бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, ҳозир бор эътиборимизни мураббийларнинг кўрсатмаларига қаратишимиз керак. Ўйин ҳар қанақасига қийин бўлади», – деган Сократиснинг сўзларини келтиради Goal.

«Ливерпуль»– «Арсенал» ўйини 24 август куни «Энфилд»да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз