Узбек O'zbek
Почеттино «Тоттенҳэм» президенти «катта хатога» йўл қўйганини айтди
Душанба, 19 Август
10749

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг фикрича, Англияда ёзги трансфер ойнаси мавсум бошланмай туриб ёпилиши ҳақидаги қарор нотўғри бўлган, шундай қарорга қўшилган «шпорлар» президенти Даниэль Леви ва Премьер-лиганинг бошқа жамоалари раҳбарлари хато қилган.

«АПЛда трансфер ойнасининг бунчалик эрта ёпилишига аввалдан қарши эдим. Лекин ўшанда бу чора фойда келтиришига шубҳа қилишмаганди. Менимча, Леви ва бошқа кўпчилик бу катта хато бўлганини тушуниб етишди. Бу хатони кейинги мавсумгача тўғрилаймиз, деб умид қиламан.

Европанинг бошқа мамлакатларида бўлганидек муддатдаги трансфер ойнасига қайтишимиз керак. Бу айниқса Европа лигаси ва Чемпионлар лигасида қатнашадиган клублар учун муҳим», – деган Почеттинонинг сўзларини келтирди The Telegraph.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз