Узбек O'zbek
«МЮ» ўз ҳимоячиси клубдан кетиши учун унга пул тўлашга тайёр
Душанба, 19 Август
9447

«Манчестер Юнайтед» ўз ҳимоячиси Маркос Рохо клубдан кетиши учун унга пул тўлашга тайёр, деб хабар тарқатди Mirror.

29 ёшли аргентиналик футболчи бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг режаларида йўқ. Жамоада бир вақтнинг ўзида 7 нафар марказий ҳимоячи йиғилиб қолган.

Рохонинг шартнома муддати тугашига ҳали икки йил бор. Унга ҳафтасига 130 минг фунт маош тўланмоқда.

Ёза давомида Маркосга харидор топа олмаган клуб раҳбарияти у билан келишиб, маошининг катта қисмини тўлаб бермоқчи. Ҳимоячининг ўзи Испания ёки Италия чемпионатига ўтишни кўзлаяпти, бу мамлакатларнинг баъзи клублари уни ижарага олиш истагида.

Рохо ўтган мавсумда АПЛнинг 5та турида қатнашди холос. ЕЧЛда эса битта ўйинда кўриниш берди.

«Юнайтед» 16-рақам эгасини 2014 йилда Лиссабоннинг «Спортинг» клубидан 20 млн еврога сотиб олганди. У бунга қадар Москванинг «Спартак» ва Аргентинанинг «Эстудиантес» жамоаларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз