Узбек O'zbek
«Милан» раҳбари трансферлар юзасидан Мадридга боради
Душанба, 19 Август
4232

«Реал» ҳужумчиси Мариано Диас фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин.

«Россонери»нинг техник директори Паоло Мальдини 26 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича музокара ўтказиш учун яқин вақтларда Мадридга учишни режалаштирган, деб ёзади АS.

Шунингдек, Мальдинининг режасидан яримҳимоячи Анхель Корреа трансфери бўйича «Атлетико» раҳбарияти билан учрашув ҳам ўрин олган.

Ўтган мавсумда Диас «Реал» таркибида Примерада 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган эди. Футболчи мадридликларнинг асосий таркибида ўрнашиб қололмади ва янги мавсумда ижарага бериб юборилиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз