Узбек O'zbek
Мауро Икарди «Монако» таклифига жавоб қайтарди
Душанба, 19 Август
4468

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди «Монако» клуби таклифига рад жавобини берди.

Бу ҳақда унинг агенти ва рафиқаси Ванда Нара хабар берди.

«Мауро «Монако»га ўтмайди», – дея Наранинг сўзларини келтиради TyC Sports.

Бунгача монегаскликлар «нерадзурри»га 26 ёшли футболчи учун 60-65 млн евро тўлашга тайёрлиги ҳақида айтилганди, худди шундай таклифни «Наполи» ҳам йўллаганди. «Монако»га ўтиш Икарди учун молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлиши керак эди, чунки француз клуби футболчига йилига 12 млн евро маош таклиф қилганди. Неаполликлар эса 7,5 млн евро таклиф қилишган, бу қиймат бонуслар билан бирга 9,5 млн еврога етиши кўзда тутилган. Ҳужумчига, шунингдек, «Рома» ҳам қизиқиш билдирган.

Икарди ўтган мавсумда «Интер» таркибида 37та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз