Узбек O'zbek
Малком жароҳат олиб, 6 ҳафтага сафдан чиқди
Душанба, 19 Август
1489

«Зенит» вингери Малком сонидан шикастлангани туфайли бир ярим ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Матч ТВ» эфирида шарҳловчи Георгий Черданцев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Малком 6 ҳафта, ҳужумчи Себастьян Дриусси 4 ҳафтага сафдан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Петербург клуби 22 ёшли бразилияликни шу ой бошида «Барселона»дан 40 млн еврога сотиб олган эди. Бу суммага яна 5 миллионгача бонуслар қўшилиши мумкин.

Малком «Зенит» билан 5 йиллик шартнома имзолаган бўлиб, шу асосда йилига тахминан 6,5 млн евро маош олади.

У ЕЧЛ гуруҳ босқичининг илк ўйинида ҳам жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Маълумот учун, питерликлар Россия чемпионатида 6-турдан кейин пешқадам бўлиб туришибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз