Узбек O'zbek
Жаҳон футболида йилнинг энг чиройли голи аниқланмоқда. Пушкаш совринига даъвогарлар эълон қилинди
Душанба, 19 Август
4657

ФИФА расмий сайтида йилнинг энг яхши голини аниқлаш учун сўровнома бошланди.

Унда Ференц Пушкаш номидаги мукофот учун қуйидаги номинантлар овозга қўйилган: Матеус Кунья («РБ Лейпциг»), Златан Ибраҳимович («Лос-Анжелес Гэлакси»), Лионель Месси («Барселона»), Хуан Кинтеро («Ривер Плейт»), Фабио Куальярелла («Сампдория»), Эндрос Таунсенд («Кристал Пэлас»), Даниэль Жори («Дебрецен»), Билли Симпсон («Клифтонвилл Лэдис»), Эми Родригес («Юта Роялз»), Аджара Нчут (Камерун терма жамоаси).

Овоз бериш жараёни 1 сентябрга қадар давом этади.

Энг кўп овоз тўплаган уч футболчи охирги босқичга чиқади, улар урган голлар орасидан ФИФА афсоналари энг чиройлисини танлаб олади.

2018 йилда мукофот «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга насиб этганди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА июль ойи охирида йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар ўнлигини эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз