Узбек O'zbek
Икардига янги даъвогар пайдо бўлди. Унга катта маош ваъда қилишмоқда
Душанба, 19 Август
6000

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди «Монако»га ўтиши мумкин.

RAI Sport маълумотига кўра, князлик клуби аргентиналикка «Наполи» таклиф қилганидан яхшироқ шарт-шароит ваъда қилмоқда.

Аввалроқ Неаполь жамоаси Икарди учун 60 млн евро тўлаб, унинг ўзига йиллик 7,5 млн евро маош тўламоқчи экани, бу миқдор бонуслар ҳисобига 9,5 миллионгача етиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

«Монако» таклифи эса 65 млн евро трансфер пули ва бонуслар, футболчига эса йилига 12 млн евро маошни кўзда тутади.

Француз клуби «Галатасарой»га ўтиши кутилаётган ҳужумчи Радамель Фалькаога ўринбосар топиши керак. Леонарду Жардим жамоаси чемпионатнинг дастлабки икки турида ҳам йирик мағлубиятга учраб, бирорта ҳам гол ура олмади.

Маурога қолса, у «Ювентус»га ўтишни хоҳлаяпти. ОАВда «кекса синьора»нинг унга муносабати борасида турлича, бир-бирига зид хабарлар бор.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» Ромелу Лукакуни сотиб олгач, Икардига тегишли 9-рақам унга ўтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз