Узбек O'zbek
Хедира Роналдуни Леброн ва Бредига ўхшатди
Душанба, 19 Август
4338

«Ювентус» яримҳимоячиси Сами Хедира Kicker`га берган интервьюсида жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида, Маурицио Сарри билан муносабати ва юраги билан боғлиқ операция тўғрисида гапириб ўтди.

Роналду ҳақида

«Ёш ўйинчиларга қандай ишлаш кераклигини ўргатиш ва ёрдам бериш учун жамоага тажрибали ўйинчилар керак. Криштиану – ҳар қандай спортчи учун ажойиб намуна. У Леброн (баскетболчи) ва Бреди (американча футбол юлдузи) каби суперюлдузларга ўхшайди».

Сарри билан ишлаш ҳақида

«У билан 3 ҳафта бирга ишладим. Бироз олдин ўртамизда яхши ва очиқ суҳбат ҳам бўлди. Уни ишонтира олдим, деб ўйлайман».

Февраль ойида юрак аритмияси сабаб операция қилингани ҳақида

«Машғулотдан кейин бошим айланди. Аҳволим бир неча соат давомида яхшиланмагач, шифокорга хабар бердим. Бироқ ҳаётимга ҳеч қандай хавф йўқ эди. Бундай операциялар шифокорлар учун одатий иш экан». 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз