Узбек O'zbek
Дибала учун 80 млн евро таклиф қилишмоқчи
Душанба, 19 Август
4259

«ПСЖ» «Ювентус» билан ҳужумчи Пауло Дибала трансфери борасида музокара бошламоқчи, деб ёзади Daily Mail.

Хабар қилишинишича, парижликлар 25 ёшли аргентиналик учун 80 млн евро таклиф қилиш ниятида.

Дибала ва француз клуби вакиллари битимни иложи борича тезроқ имзоламоқчилар. «ПСЖ» спорт директори Леонардо трансферни чоршанба кунига қадар амалга ошириш истагида.

Айтилишича, Пауло Франция чемпиони билан йилига 12 млн евро маошни кўзда тутувчи 5 йиллик шартнома имзолаши мумкин.

Айни пайтда, Дибалага «Интер» ҳам даъвогарлик қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель Неймарга ўринбосар топилмагунига қадар у сотилмаслигини айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз