Узбек O'zbek
"Брешия" Балотелли трансферини эълон қилди
Душанба, 19 Август
2171

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли "Брешия"га ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

Эркин агент сифатида янги клуб сафига қўшилган футболчи 2022 йилга қадар шартнома имзолади. 19 август куни футболчи клуб штаб-квартирасида расман таништирилади. 

29 ёшли футболчи ўз фаолияти давомида "Интер", "Лумеццане", "Манчестер Сити", "Милан", "Ливерпуль", "Ницца" ва "Марсель" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз