Узбек O'zbek
«Биз футболни нафис ўйинга айлантиряпмиз» – Гвардиола «Сити»нинг ўйини ҳақида гапирди
Душанба, 19 Август
2319

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ўйини ҳақида гапириб, шогирдларининг ҳаракатидан мамнунлигини айтди.

«Ҳали энди иккинчи тур ортда қолди ва мен ҳозир чемпион бўлиш учун неччи очко тўплаш керак ёки «Ливерпуль»ни енгиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Тушунинг, мен ҳам мухлисман. Жамоамнинг ўйинидан завқланяпман, биз доим «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда бўлгани каби ўйнашимизни хоҳлайман.

Биз футболни нафис ўйинга айлантиряпмиз деб ўйлайман. Бизнинг ўйинимизни кўриш учун пул тўлаётган одамларга қойил қолишимиз керак. Ўша мухлислар биз қандай ўйнаётганимизни айтиши мумкин. Мен кетгандан кейин ҳам барчаси шундай қолишини хоҳлайман. Охирги икки мавсумда биз зўр ўйнадик, жуда зўр», – дейди Гвардиола.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз