Узбек O'zbek
Рибери Москва клубига ўтиши мумкин
Якшанба, 18 Август
2206

Москванинг «Спартак» ва «Динамо» клублари яримҳимоячи Франк Риберига қизиқмоқда. Иккала клуб ҳам 36 ёшли французга таклиф билан чиқишган, деб ёзади журналист Жанлука Ди Марцио.

Рибери учун курашда Москва клубларига «Фиорентина» ҳам рақобат қилмоқда. Итальян клуби футболчининг агенти билан алоқага чиққан. Франк яқин кунларда якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён «Бавария»да ўйнаб келган Рибери айни пайтда эркин агент мақомида. У ўтган мавсум барча турнирлар доирасида 38та ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.

Бунгача Франкнинг хизматларига Москванинг «Локомотив» клуби ҳам қизиқиш билдираётганлиги айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз