Узбек O'zbek
«Интер» Икарди эвазига 65 млн евро ва А Серия тўпурарларидан бирини олиши мумкин
Якшанба, 18 Август
3928

«Наполи» трансфер ойнаси ёпилгунича «Интер» ҳужумчиси Мауро Икардини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда.

Неаполликлар 26 ёшли аргентиналик учун 65 млн евро ва ҳужумчи Аркадиуш Миликни таклиф қилишга тайёрланмоқда, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Икардининг хизматларига қизиқиш билдираётган яна бир клуб «Ювентус» саналади. Бунгача Икарди Турин клубига ўтиш учун «Рома» ва «Наполи» таклифларига рад жавобини берганди.

«Интер» «МЮ» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб олиб, 9-рақамни унга берганидан кейин, Мауронинг позицияси ўзгарган ва энди у «Ювентус»дан бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Ўтган мавсумда Икарди «Интер» таркибида жами 37та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Аркадиуш Милик эса ўтган мавсум А Сериянинг 35та турида 17та гол уриб, 3та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз