Узбек O'zbek
Манба: «Реал» Погба трансферига яна бир бор уриниб кўради
Якшанба, 18 Август
3274

«Реал» «Манчестер Юнайтед»дан яримҳимоячи Поль Погбани сотиб олишга яна бир бор уриниб кўради, деб хабар тарқатди The Times.

Аммо, манбага кўра, манкунианликлар франциялик юлдуз бўйича ҳар қандай таклифга рад жавобини бермоқчи. Боиси Англияда трансфер ойнаси ёпилган, клуб Погбага ўринбосар сотиб ола олмайди.

Аввалроқ инглиз ОАВда Полнинг ўзи ҳамон «Реал»га ўтишдан умид узмагани, аммо ўз жамоасини ноқулай ҳолатда ташлаб кетиш ҳақида ўйламаётгани ҳақида ёзилган эди.

6-рақам эгаси АПЛнинг илк туридаги «Челси» билан ўйинда (4:0) иккита голли узатма муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз