Узбек O'zbek
Лэмпард жароҳат олган шогирдлари ҳақида маълумот берди. Виллиан бугун майдонга тушиши мумкин
Якшанба, 18 Август
2099

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ 2-туридаги «Лестер»га қарши ўйин олдидан жамоанинг жароҳатланган футболчилари ҳақида маълумот берди.

«Ҳадсон-Одои тез орада сафга қайтади. Охирги бир неча ҳафта давомида у жамоа билан бирга шуғулланди. Афтидан, ҳаммаси яхши. Ҳозир унга кўп юклама бермаяпмиз. Жароҳатидан соғайганга ўхшаяпти, бу – унинг ўзи ва жамоа учун яхши янгилик.

Бу йигитнинг кўп югуришини истардим, чунки у аввалгидан кучлироқ бўлиши лозим. Яқинда терма жамоалар ўйинлари боис кичик танаффус бўлади. Бу бизга у ўз спорт формасини қанчалик тиклаб олганини кўриш имконини беради.

Ҳозир ёшлардан фойдаланишимиз керак, таркибнинг олти футболчиси сафда эмас. Масалан, Рис Жеймсда ҳам жароҳат бор. Асосий таркибнинг барча футболчилари қайтишганида биз яна ҳам кучаямиз.

Антонио Рюдигер машғулотларни бошлаган. У ўйинга тушишга тайёрми? У билан боғлиқ вазият худди Каллумники билан бир хил. Рюдигерга бериладиган юклама салмоғини назорат қилиб туришимиз керак.

Виллиан ҳам тўла соғайишига оз қолди. У шу ҳафта охиридаги ўйинда қатнашишга даъвогарлардан», – деган Лэмпарднинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.

«Челси» – «Лестер» ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз