Узбек O'zbek
Хави мураббий сифатида илк совринни қўлга киритди
Якшанба, 18 Август
5324

«Ас-Садд» Қатар суперкубогида ғолиб чиқди.

Шайх Жассим кубоги учун учрашувда Хави жамоаси «Ал-Дуҳайл»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндаги ягона гол 14-дақиқада Али Асад ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа, Хави мураббийлик фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. 39 ёшли мутахассис май ойида футболчилик фаолиятини якунлаб, ўзи 3 йилдан буён ўйнаб келган жамоада бош мураббий сифатида иш бошлаган эди.

Кечаги учрашувда «Ас-Садд» Қатар чемпиони, «Ал-Дуҳайл» эса мамлакат кубоги соҳиби сифатида майдонга тушди.

Бу икки жамоа ОЧЛ нимчорак финалида ҳам ўзаро рўбарў келган, илк ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, ўтган ҳафта бўлиб ўтган жавоб ўйинида «Ас-Садд» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Хави шогирдлари чорак финалда Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, кеча «Ас-Садд» ўз тарихида 15-маротаба Қатар суперкубоги соҳиби бўлди. Бу – мутлақ рекорд натижа бўлиб, кейинги ўриндаги «Ал-Араби» ҳисобида 6та чемпионлик бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз