Узбек O'zbek
Форлан: «Роналду кийиниш хонасида эгоист, куни билан кўзгуга қарагани қараган эди»
Якшанба, 18 Август
11474

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан бу клубда 7-рақамда ўйнаган икки юлдуз – Дэвид Бекҳэм ва Криштиану Роналдуни таққослади.

«Бекҳэмдан фарқли ўлароқ, Роналду кийиниш хонасида эгоист эди. Криштиану доим ойнага яқин жойда бўлишни хоҳларди. Эрталабдан кечгача кўзгуга қарагани қараган эди», – деди Форлан Mirror`га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Форлан 2002-2004 йилларда «МЮ»да ўйнаган; 2003 йил ёзида Бекҳэм «Реал»га ўтган ва «Юнайтед» Роналдуни сотиб олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Диего фаолиятига якун ясаганини эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз