Узбек O'zbek
Эшли Коул футболчилик фаолиятини якунлади
Якшанба, 18 Август
1431

Англиялик ҳимоячи Эшли Коул фаолиятига якун ясаганини маълум қилди.

«Узоқ ўйлаб, карьерамни якунлаш вақти келганини англадим. Ҳаётимнинг кейинги саҳифасини сабрсизлик билан кутяпман. Умид қиламанки, бу мураббийлик фаолияти билан боғлиқ бўлади.

Ҳозир курсларда қатнашяпман. Мураббий сифатида юксак чўққиларни забт этиш истагидаман», – деди Коул «Челси»–«Лестер» ўйини олдидан телевидениедаги жонли чиқишида.

38 ёшли футболчи шу йилнинг январида собиқ жамоадоши Фрэнк Лэмпард қўл остидаги (у ҳозир «Челси»ни бошқаряпти) «Дерби Каунти» билан қисқа муддатли шартнома имзолаб, ёзда эркин агентга айланган эди.

Коул «Арсенал» ва «Челси» жамоаларида ўйнаб, уч маротаба Англия чемпиони бўлди; 7 марта мамлакат кубоги ва 3 марта суперкубогини қўлга киритиб, бир маротабадан Англия лига кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Таркибида Эшли ҳам бўлган «Арсенал» АПЛ тарихида илк марта мавсумни мағлубиятсиз ўтказган клуб бўлган, 2003/04 мавсумида «тўпчилар» шундай натижа билан чемпионликка эришишган эди.

Коул 4 мавсумда Премьер-лиганинг рамзий терма жамоасига киритилган; Англия миллий жамоасида 107та ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз