Узбек O'zbek
Эриксен «Тоттенҳэм» билан шартномани узайтиришдан бош тортди
Якшанба, 18 Август
2577

Кристиан Эриксен «Тоттенҳэм» билан янги шартнома имзолашдан бош тортди. Лондонликлар клуби футболчига йилига 10 миллион евро (ҳафтасига 200 минг фунт) миқдорида маош тўлашга тайёр бўлган, аммо келишувга эриша олмаган..

AS нашри хабарига кўра, 27 ёшли даниялик футболчи яна бир мавсум «шпорлар» сафида тўп суради, кейинги йил ёзида эса эркин агент сифатида жамоани тарк этади.

Эриксенга айни вақтда «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ва «Реал» клубларидан қизиқиш мавжуд. Футболчининг ўзи Мадрид вариантини маъқул кўрмоқда.

Бундан аввалроқ, «Реал» уни шу ёздаёқ 66 миллион фунтга сотиб олишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эриксен «Тоттенҳэм»да 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда, ҳавбек клуб учун жами 278 ўйин ўтказиб, 66 гол муаллифига айланган.

Ўтган мавсумда Эриксен «Тоттенҳэм» сафида 51 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол урган ва 17 голга узатма берган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз