Узбек O'zbek
Вальверде: «Барселона» Мессисиз ўйнашни ўрганиб олиши керак»
Шанба, 17 Август
4077

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 1-туридан ўрин олган «Атлетик» (0:1) клубига қарши ўйинга изоҳ берди.

«Биринчи бўлимда унчалик яхши ўйнамадик. Ўйинни назорат қилолмадик. Бизда вазиятлар бўлди, аммо ҳужумда тажовузкор ўйнашимиз лозим эди. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик, бироқ «Атлетико» ҳимояга ётиб олди, ундан ўтиш оғир эди.

Мессининг йўқлигига келадиган бўлсак, Лео вазиятни бизнинг фойдамизга ўзгартириб юборишига ўрганиб қолганмиз. Аммо усиз ўйнашни ҳам ўрганиб олишимиз керак. Аввалроқ Месси йўқлигида яхши ўйинларни ўтказганмиз. Аммо бугун у бизга етишмади», — деб Вальверде сўзларини келтирмоқда Marca.

«Барселона» кейинги ўйинни 25 август куни ўз майдонида «Бетис»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз