Узбек O'zbek
Снейдер фаолиятини якунлашини тасдиқлади
Шанба, 17 Август
637

35 ёшли голландиялик яримҳимоячи Уэсли Снейдер фаолиятини якунлаш қарори қатъий эканини айтди.

«Мен эркинликка муҳтож эдим. Буни 2-3 ой олдин бир қанча клублар менга қизиқиш билдириб, алоқага чиқишган пайтларда тушундим. Мен ҳатто таклифларни кўриб чиқишни ҳам хоҳламадим. Агар истасам яна 2-3 йил Қатарда ўйнай олардим, аммо тўхташ вақти келганди.

7 ёшимдаёқ «Аякс»да ўйнардим. Ўшандан бери гўёки туннель ичида, эркинликсиз яшагандекман. Менда ҳеч қачон дам олиш кунларини ўтказишга, туғилган кунлар, тўйларни нишонлашга, ҳатто дафн маросимларига боришга вақт бўлмади. Мен ўзимни эркин ҳис қилишни хоҳлардим. Футбол менинг қонимда бор, буни ўзгартириб бўлмайди, аммо мен футболдаги ишимни қилиб бўлдим», – деб Снейдер сўзларини келтиради De Telegraaf.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз