Узбек O'zbek
ОКМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини 4-ўринда якунлади
Шанба, 17 Август
2584

Таиландда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етмоқда.

Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг ОКМК клуби ҳимоя қилди. 

Олмалиқликлар учинчи ўрин учун баҳсда Вьетнамнинг «Тай Сон Нам» клуби билан беллашиб, 1-бўлимдан кейин 3:1 ҳисобида олдинда бўлишига қарамай, якунда 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Натижада ОКМК мусобақани 4-ўринда якунлади. Бу жамоа тарихидаги энг яхши натижадир.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
17 август
3-ўрин учун баҳс
Тай Сон Нам (Вьетнам) – ОКМК (Ўзбекистон) 6:4
Голлар: Шимизу (5, 37, 40), автогол (24), Пхи (27), Ҳуй (28) - Усмонов (1), Одилов (2), Ропиев (6), Чориев (34)

Финал
16:00 Нагоя Оушенс (Япония) – Мис Сунгун (Эрон)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз