Узбек O'zbek
Неймарни «Реал»га олиб келиш билан Переснинг ўзи шуғулланмоқда
Шанба, 17 Август
7535

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни «Реал»га олиб келиш учун клуб президенти Флорентино Переснинг ўзи шуғулланмоқда. Бу ҳақда испан нашрлари ёзмоқда. Перес Неймарни кўндиришни ҳеч кимга ишонмай, унинг вакиллари билан ўзи учрашган.

Шу ўринда «Барселона» раҳбари Жосеп Бартомеу ҳам Неймарнинг трансфери билан шахсан ўзи шуғулланмоқда. Каталонияликлар бразилиялик футболчининг трансферини «Реал» бу борада таклиф билан чиққанига қадар ҳал қилишмоқчи. «Барселона» азалий рақиби ҳам Неймар борасида «ПСЖ»га расмий таклиф билан чиқса, вазият мураккаблашишидан хавотирда.

Маълум бўлишича, Неймар ортиқ Париж клубида ўйнаш истаги йўқлигини билдирган, аммо у айнан қайси клубга кетмоқчи эканини айтмаган. Футболчининг яқинлари унинг Каталонияга қайтаётгани ҳақида гапиришмоқда, аммо «Реал» ҳам бу трансферни амалга ошириш учун ҳаракат қилаётгани маълум.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз