Узбек O'zbek
Лэмпард Батшуайи бўйича муҳим қарорни қабул қилди
Шанба, 17 Август
5090

«Челси» ҳужумчиси Миши Батшуайи бу мавсумда Лондон клубида қолади.

Sky Sports хабарига кўра, бош мураббий Фрэнк Лэмпард бельгиялик футболчини сотиб юбориш ёки ижарага бериш ҳақидаги таклифга қарши чиққан. 

Энди Батшуайи «Челси»нинг ҳужум чизиғида тўп тепиш учун курашиши лозим.

Қайд қилиш жоизки, 25 ёшли футболчи 2016 йилдан бери «Челси» аъзоси ҳисобланади. Шу пайтгача у 3 марта «Боруссия» Д, «Валенсия» ва «Кристал Пэлас» клубларига ижарага бериб юборилган.

Ўтган мавсумда Батшуайи АПЛ доирасида 11та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз