Узбек O'zbek
«Барселона» Мессисиз яхши натижага эришолмайдими? – Қайғули статистика
Шанба, 17 Август
3633

Ла Лига 1-турида «Атлетик» ўз майдонида «Барселона»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

Каталонияликлар етакчиси Лионель Месси жароҳати туфайли бу ўйинда иштирок этолмади.

Статистика маълумотига кўра, «Барселона» Месси майдонга тушмаган сўнгги 6та ўйиннинг бирортасини ютолмаган: 2та дуранг ва 4та мағлубият. Тўплар нисбати 2:8.

Бу ўйинлар қуйидагилар:
06.11.2018. Интер — Барселона 1:1. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи
10.01.2019. Леванте — Барселона 2:1. Испания Кубоги 1/8 финал
23.01.2019. Севилья — Барселона 2:0. Испания Кубоги 1/4 финал
13.04.2019. Уэска — Барселона 0:0. Ла Лига 32-тур
04.05.2019. Сельта — Барселона 2:0. Ла Лига 36-тур
16.08.2019. Атлетик — Барселона 1:0. Ла Лига 1-тур

«Барселона» навбатдаги ўйинни 25 август куни ўз майдонида «Бетис»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз