Узбек O'zbek
Сардор Рашидов ўртоқлик ўйинида дубль қайд этди
Жума, 16 Август
4303

«Қатар СК» «Аш-Шамал»га қарши ўртоқлик ўйинида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, жамоанинг ўзбекистонлик легионери Сардор Рашидов дублга эришди.

Доҳа шаҳри клубидан дастлаб Али Авад ва Абдул Азиз Одил биттадан тўп киритди, асосий таркибда тушган Рашидовнинг голлари эса ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Мадрид йиғини вақтида маҳаллий «Интернасьонал де Мадрид»га қарши назорат ўйинида ҳам (1:2) гол муаллифи бўлганди.

28 ёшли ҳужумчи ўтган ой «Қатар СК» аъзосига айланган эди. Июлда жамоага испаниялик Карлос Алос янги бош мураббий этиб тайинланган.

«Қатар СК» ўтган мавсумни Юлдузлар лигасида 11-поғонада якунлаб, плей-офф баҳслари орқали юқори дивизиондаги ўрнини сақлаб қолган эди. Жамоа Қатар чемпионатининг янги мавсуми илк турини 21 август куни амалдаги вице-чемпион «Ал-Дуҳайл»га қарши ўз майдонида ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз