Узбек O'zbek
«МЮ» Магуайрни 87 млн еврога сотиб олишдан олдин бошқа ҳимоячи учун 90 миллион таклиф қилган
Жума, 16 Август
6132

«Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзда «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин эди, деб ёзади Calciomercato.

Нашр маълумотига кўра, «қизил иблислар» сенегаллик юлдуз учун 90 млн евро таклиф қилишган, аммо рад жавобини олишган.

Неаполь клуби Кулибалини бу нархга сотишга рози бўлганида, у футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, якунда бу мақом Ҳарри Магуайрга насиб қилди. «Юнайтед» унинг учун «Лестер»га 87 млн евро тўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз