Узбек O'zbek
Азар «Реал» машғулотида жароҳат олди
Жума, 16 Август
2746

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар машғулот пайтида жароҳат олди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.

Тиббий кўрикдан сўнг бельгиялик футболчининг ўнг оёғида мушак жароҳати борлиги аниқланган. 28 ёшли футболчининг қачон тикланиб олиши маълум эмас.
  
Эслатиб ўтамиз, «Реал» шу йил ёзда Азар учун «Челси»га 100 миллион евро тўлади ва у билан 2024 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади. Бельгиялик ҳужумчи «Челси» таркибида 2012-2019 йиллар давомида ўйнаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз