Узбек O'zbek
Азар Мадриддан 10 млн евродан ортиқроққа уй сотиб олди
Жума, 16 Август
5558

«Реал» яримҳимоячиси, шу йил ёзда Мадридга кўчиб ўтган Эден Азар Испания пойтахтидан 10 млн фунтлик уй сотиб олди.

Daily Mail`нинг хабар беришича, бельгиялик футболчининг уйи шаҳар марказидаги Ла Финса мавзесида жойлашган. «Реал»нинг кўплаб футболчилари айни шу туманда яшашади.

Замонавий услубда қурилган хонадоннинг суратларини уй архитектори Хоакин Торреснинг инстаграмидан топиш мумкин.

Маълумот учун, Азар ўзи билан мактабдош бўлган Наташа исмли аёлга уйланган. Уларнинг Яннис, Лео ва Сами исмли уч нафар ўғли бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз