Узбек O'zbek
Азар қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
Жума, 16 Август
12459

«Реал» вингери Эден Азар яқин 3-4 ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди, деб ёзади Marca.

Азар бугунги машғулотларда жароҳат олди. Клуб расмий сайтига кўра, тиббий текширув 28 ёшли футболчининг ўнг оёғи сонидан шикастланганини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Азар «Реал»га мавсумлар оралиғида «Челси»дан 100 млн евро эвазига ўтган эди. Бу қиймат бонуслар билан ошиши ҳам мумкин.

«Қаймоқранглилар» эртага – 17 август куни Ла Лига доирасида 1-тур ўйинини «Сельта» майдонида ўтказади. Ўйин Виго шаҳридаги "Балаидос" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз