Узбек O'zbek
Япония клуби таркибида 41 ва 52 ёшли футболчилар майдонга тушди
Пайшанба, 15 Август
2547

Япония Кубогидан ўрин олган «Йокогама Маринос» ва «Йокогама» (1:2) клублари ўртасидаги ўйинда қизиқ ҳолат юз берди.

Меҳмонларнинг асосий таркибида майдонга 52 ёшли Кадзуёши Миура ва 41 ёшли Шунсуке Накамура тушди.

Қайд қилиш жоизки, Миура дунёнинг амалдаги шартномага эга ёши энг улуғ футболчиси ҳисобланади. У фаолиятида Япония, Бразилия, Италия, Хорватия ва Австралия клубларида ўйнаган.

Ўз навбатида Накамура Япониянинг бир қанча клублари, шунингдек «Селтик», «Эспаньол» ва «Режина» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз