Узбек O'zbek
Шомуродов янги мавсумдаги 5та ўйиндан 4тасида «Ростов»нинг энг яхши футболчиси бўлди
Пайшанба, 15 Август
2288

«Ростов» расмий сайтида ўтказилган сўровномага асосан ҳужумчи Элдор Шомуродов жамоанинг РПЛ 5-туридаги «Крилья Советов»га қарши ўйиндаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Душанба куни Ростовда 28 мингдан ортиқ мухлис қаршисида ўтган ўйинда (1:0) 24 ёшли ўзбекистонлик футболчи ғалаба голи муаллифи бўлган эди.

Эътиборлиси, жамоа мухлислари ортда қолган 5та турдан 4тасида Шомуродовни энг яхши футболчи деб топишди.

У бунга қадар «Оренбург» (2:1), «Арсенал Тула» (2:3) ва «Урал» (2:2) билан баҳсларда ҳам ростовликларнинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор 5 ўйинда 4та гол билан Россия чемпионати тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди. Артём Дзюба («Зенит») ва Александр Соболев («Крилья Советов») ҳисобида ҳам 4тадан гол бор, аммо уларнинг биттадан голи – пенальти маҳсули.

Турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Ростов» 6-турда «Уфа» меҳмони бўлади. Ўйин 18 августга белгиланган.

Шомуродов голини «Пахтакор-79» хотирасига бағишлади, Карпин уни қанча нархга қўйиб юборишга тайёрлигини айтди

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз