Узбек O'zbek
«Рома» ЖЧ-2018 чемпионини ижарага берди
Пайшанба, 15 Август
1899

«Рома» яримҳимоячиси Стивен Нзонзи ижара ҳуқуқи асосида «Галатасарой»га ўтди.

30 ёшли француз бу ҳақда инстаграм саҳифасида маълум қилган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

💛❤️ @galatasaray

A post shared by Steven Nzonzi (@iamstevnzonzi) on

Бунга қадар турк клуби римликлар билан Нзонзи трансфери масаласида музокара олиб бораётганини тасдиқлаган эди.

ОАВга кўра, бу ерда гап «1+1» кўринишидаги ижара шартномаси ҳақида бормоқда. Стивеннинг маошини Истанбул клуби тўла ўз зиммасига оладиган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018да Франция миллий жамоаси билан чемпион бўлган, финалда захирадан майдонга тушган Нзонзи «Рома»га ўша йили августда қўшилган эди. «Бўрилар» уни «Севилья»дан 26,65 млн еврога сотиб олишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз