Узбек O'zbek
ОКМК футзал бўйича Осиё чемпионати финалига чиқолмади, аммо бронза медали учун курашади
Пайшанба, 15 Август
3074

Таиландда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. 

Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг ОКМК клуби ҳимоя қиляпти. 

Олмалиқликлар яримфиналда мусобақанинг амалдаги ғолиби бўлмиш Эроннинг «Мис Сунгун» клубига 3:7 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Энди ОКМК учинчи ўрин учун баҳсда Вьетнамнинг «Тай Сон Нам» клуби билан беллашади. Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа гуруҳ босқичида бир-бири билан тўқнаш келган ва олмалиқликлар 1:4 ҳисобида ютқазишган эди.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
1/2 финал
15 август
Нагоя Оушенс (Япония) – Тай Сон Нам (Вьетнам) 3:1

Мис Сунгун (Эрон) – ОКМК (Ўзбекистон) 7:3
Голлар: Асқарий (9, 32), Фарҳод Фаҳим (12), Шажарий (14), Жавид (16, 36,36) – Акбар Усмонов (18), Даврон Чориев (19), Дилшод Раҳматов (32) 
Мис Сунгун: 1.Саид Мўминий, 2.Алиризо Самимий (иккаласи ҳам дарвозабон), 3.Муҳаммад Ҳожизода, 4.Уэсли Мачадо, 5.Муҳаммад Шажарий, 6.Алиризо Вафоий, 7.Фарҳод Фаҳим, 8.Салар Агапур, 10.Бабак Носирий, 11.Абулқосим Ороужий, 12.Алиризо Асқарий, 13.Шаҳаб Шаҳнозиён, 14.Маҳдий Жавид.
Бош мураббий: Исмоил Тагипур

ОКМК: 1.Рустам Умаров (дарвозабон, сардор), 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов. 
Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.
Бош мураббий: Александр Петров
Огоҳлантириш: Ҳ.Нишонов 14
Четлатиш: Ҳ.Нишонов 16

17 август
3-ўрин учун баҳс
Тай Сон Нам (Вьетнам) – ОКМК (Ўзбекистон) 
Финал
Нагоя Оушенс (Япония) – Мис Сунгун (Эрон)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз