Узбек O'zbek
Манба: Погба трансфери амалга ошмаса Зидан «Реал»дан кетиши мумкин
Пайшанба, 15 Август
7442

El Pais нашри журналисти Диего Торрес «Реал» бош мураббийи Зинедин Зиданнинг кетиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотни тарқатди.

«Погбанинг трансфери амалга ошмаслиги Зиданнинг истеъфосига сабаб бўлади. У Полга «Реал»га ўтишини шахсан ваъда қилган, трансфер амалга ошмаса вазият ёмонлашиши мумкин. Бу вазият Зидан ва Перес ўртасидаги ишончсизликни оширади. Зинедин учун унинг лойиҳаси ва Погба — деярли синоним сўзлардир. Зидан «Реал»га Флорентино учун қалқон сифатида қайтганди, аммо у энди ўзининг сиёсий ва ижтимоий миссиясини ўтаб бўлган кўринади», — дея Торреснинг сўзларини келтирмоқда The Independent.

Зидан «Реал»ни 2016 йилдан 2018 йилгача бошқарган ва бу давр мобайнида жамоа билан уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, учинчи чемпионликдан кейин эса истеъфога чиққанди. Шу йилнинг мартида француз мутахассис жамоага қайтарилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз