Узбек O'zbek
Лэмпард: «Биз «Ливерпуль»дан яхшироқ ўйнадик, аммо омадимиз келмади»
Пайшанба, 15 Август
2035

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган УЕФА  Суперкубоги баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менга гўёки, биз бугун рақибдан яхшироқ ўйнагандек кўринди, аммо қаердадир омадимиз келмади, қаердадир ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бизга айрим вазиятларда аниқлик етишмаяпти, аммо мен барибир кўрсатган ўйинимиздан хурсандман ва фахрланаман. Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик, аммо омадимиз келмади.
Биз чиндан рақибга қараганда яхшироқ ўйнадик. Мен бугун жамоамда ўзим истаган нарсаларни кўрдим: ишга жиддий муносабат, тартиб-интизом ва иштиёқ. Бугун ҳар бир ўйинчим ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солди, аммо бироз омадимиз келмади.

«Ливерпуль» ҳар қандай вазиятда гол уриши ва рақибни саросимага солиши мумкин, чунки уларда юқори даражали жамоа бор. Лекин биз шундай жамоага қарши ҳам характер кўрсатдик, қўшимча бўлимларда тезлик билан ҳисобни тенглаштирдик. 

«Ливерпуль»га қарши ўйнаганда, фақат омадга таяниш ярамайди. Умуман олганда биз рақибга зўр қаршилик кўрсатдик», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз