Узбек O'zbek
Клопп мураббийлик фаолиятидаги 800-ўйинида 7-совринини қўлга киритди
Пайшанба, 15 Август
1132

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп учун «Челси»га қарши кечган УЕФА Суперкубоги учрашуви мураббийлик фаолиятидаги 800-ўйин бўлди.

Opta Sports`нинг қайд этишича, 52 ёшли мутахассис айнан «Ливерпуль»да энг яхши ғалаба коэффициентини қайд этмоқда. У мерсисайдликлар билан 57 фоиз ўйинларида ғалаба қозонган.

Бу кўрсаткич Клопп Дортмунднинг «Боруссия»сини бошқарганида 56 фоиз, «Майнц»да ишлаганида 40 фоизни ташкил этганди.

800та ўйиндан иборат карьераси давомида Юрген 7та совринни қўлга киритди. У Дортмунд клубида 5та турнир ғолиби бўлганди, кечаги УЕФА Суперкубоги унинг «Ливерпуль» билан эришган иккинчи соврини бўлди. «Қизиллар» ўтган мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз