Узбек O'zbek
Клопп: «Агар «Ливерпуль» ҳакамлар ишлаган даражада ўйнаганда, 6:0 ҳисобида ютган бўлар эдик»
Пайшанба, 15 Август
5066

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Челси»га қарши бўлиб ўтган УЕФА Суперкубоги баҳсида ишлаган ҳакам Стефани Фраппар ишига баҳо берди.

«Ўйиндан кейин ҳакамларга, жамоам улар ишлаган даражада ўйнаганда эди, 6:0га ютишимиз мумкинлигини айтдим. Улар ўз вазифаларини аъло даражада бажаришди. Бу тарихий лаҳзалар эди. Улар жавобгарлик юкини ҳис қилишди, аммо хотиржамликни сақлаб қолишди ва нима қилиш керак бўлса, шуни қилишди. Стефани Фраппарга ҳурматим чексиз», – Клоппнинг сўзларини  келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперкубоги баҳси Истанбулдаги «Водафон Арена»да бўлиб ўтди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди, қўшимча бўлимларда ҳам жамоалар биттадан гол уришди. Пенальтилар сериясида эса 5:4 ҳисобида «Ливерпуль»нинг қўли баланд келди. Шу тариқа «Ливерпуль» 4 карра УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз