Узбек O'zbek
«Челси» УЕФА Суперкубогида кетма-кет учинчи марта ютқазди
Пайшанба, 15 Август
1213

УЕФА Суперкубоги учун майдонга чиққан «Челси» яна мағлубиятга учради. Кеча «кўклар» Истанбулда «Ливерпуль» билан дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида енгилди.

Бу – «Челси»нинг қитъа суперкубоги учун баҳслардаги кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди.

Бунгача жамоа 2012 йилда «Атлетико»га ютқазган (1:4), бир йил ўтиб – 2013 йилда «Бавария»га пенальтилар сериясида (2:2, пен. 4:5) имконият бой берилганди.

«Аристократлар»нинг ҳозирги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўша икки ўйинда ҳам қатнашган.

Кетма-кет мағлубиятлар натижасида «Челси»нинг 1998 йилдаги ғалабаси бу мусобақадаги биринчиси ва сўнггиси бўлиб қолмоқда. Жамоа ўша йили Кубок эгалари кубоги соҳиби сифатида УЕФА Суперкубогида ўйнаб, «Реал»ни 1:0 ҳисобида таслим этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз