Узбек O'zbek
«Барселона» Неймар учун Коутиньо, Ракитич ва яна 40 млн евро беришга тайёр
Пайшанба, 15 Август
4414

«Барселона» «ПСЖ»га Неймар трансфери борасида янги таклиф тайёрлади, деб ёзади Le10Sport.

Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар парижликларга 40 млн евро ва қўшимчасига яримҳимоячилар Филиппе Коутиньо ҳамда Иван Ракитичларни таклиф қилган. 

Шу орқали келишув қиймати 200 млн еврони ташкил қилади. Ҳозирча «ПСЖ» раҳбарияти ўз жавобини айтгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли бразилиялик ҳужумчи «Барселона» сафида 2013 йилдан 2017 йилгача тўп тепган. 2017 йил ёзида эса 222 млн евро эвазига «ПСЖ»га ўтган. Бир неча ойдан бери Неймар собиқ жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақида кўп ёзилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз