Узбек O'zbek
Адриан: «Ақлдан оздирадиган ҳафта бўлди»
Пайшанба, 15 Август
2910

«Ливерпуль» дарвозабони Адриан УЕФА Суперкубоги баҳсида «Челси» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Бу қойилмақом ҳафта бўлди. Мен жамоа учун, мухлисларимиз учун хурсандман. «Ливерпуль»да ўйнаётганимдан жуда ҳам бахтлиман. Ўйин узоқ давом этди, аммо бизга бахтли якун тақдим қилди», – Адрианнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

УЕФА Суперкубоги баҳси Истанбулдаги «Водафон Парк»да бўлиб ўтди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди, қўшимча бўлимларда ҳам жамоалар биттадан гол уришди. Пенальтилар сериясида эса 5:4 ҳисобида «Ливерпуль»нинг қўли баланд келди. Адриан пенальтини қайтариб, ўйин қаҳрамонларидан бири бўлди. Шу тариқа «Ливерпуль» 4 карра УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Адриан асосий дарвозабон Алисон Бекер жароҳат олгани боис ҳозирги вақтда «Ливерпуль»нинг биринчи рақамли посбони саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз