Узбек O'zbek
Старрижда ўндан ортиқ клубдан таклиф бор
Чоршанба, 14 Август
4373

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Дэниэл Старрижда камида 13та клубдан таклиф бор, деб хабар тарқатди The Telegraph.

Эркин агент мақомидаги 29 ёшли инглиз фаолиятини Европада, АҚШда ёки Яқин Шарқда давом эттириш учун вариантларга эга.

Жумладан, Старрижнинг хизматларига «Бетис», «Болонья», «Марсель», «Бешиктош», «Атланта Юнайтед» ва бошқа жамоалар, жумладан Қатар клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Масалан, «Бешиктош» унга йиллик 9 млн фунт ёки ҳафтасига 60 минг таклиф қилган.

Дэниэл келажаги бўйича шу ҳафта бир қарорга келиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Старриж ўтган мавсум АПЛнинг 18та ўйинида 2та гол уриб, бир голга ассистентлик қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз