Узбек O'zbek
Сербия матбуоти: «Реал» Йовични ёз охиригача ижарага бериб юбориши мумкин
Чоршанба, 14 Август
3774

«Реал» мавсумолди тайёргарлик ўйинлари давомида бирорта гол ура олмаган, бунга жароҳати ҳам тўсқинлик қилган ҳужумчи Лука Йовични ижарага бериб юбориши мумкин.

Сербиядаги энг йирик икки нашрнинг ёзишича, 21 ёшли футболчи бош мураббий Зинедин Зиданнинг ишончини қозона олмаган.

Испаниядаги Marca газетаси бу янгиликни эҳтимолдан йироқ, деб баҳолаган.

Нашрнинг таъкидлашича, Йович «Реал» асосий таркибидан муқим жой олишга қатъий аҳд қилган ва тез орада гол ура бошлашига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «қироллик клуби» Лукани июнь ойи бошида «Айнтрахт»дан 60 млн еврога сотиб олиб, у билан 6 йиллик шартнома тузган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз